Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 17-июль 2025, 10:37
 Bosh sahifa  Mobile versiya

Юнусобод тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалласида жойлашган 51-ДИУМда Юнусобод тумани  “Нуроний” кенгаши ва туман “Маданият” бўлими ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди


Тадбир “Авлодлар меросига муносиб авлод”ғояси остида миллий урф-одатларимизни асраш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Мирзаева Шарифахон Филология фанлари доктори, Сабитов Саидағзам лейтенант Афғон уюшмаси раиси, Ойшахон Нишоналиева Усмонхўжа қизи Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Сагатов Аброр майор Қизил юлдуз орден соҳиби, Зуннунов Акбаржон сержант Афғон уруши қатнашчиси, Юнусобод тумани МГ психолог - инспектор лейтенант Пўлатов Ш.Ш, маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлар шунингдек, фахрий ўқитувчилар иштирок этдилар. Улар ёшларга миллий қадриятлар, катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрлик қилиш, кексалар ҳолидан хабар олиш каби урф-одатларимизнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашдилар.
Шунингдек, тадбирда маданият бўлими санъаткорлари ва мактаб иқтидорли ўқувчилари томонидан қўшиқ ва рақслар  ижро этилди. 
Уч авлод вакиллари учрашуви ёшлар қалбида Ватанга садоқат, муҳаббат ва ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.



Юнусобод тумани Мактабгача ва мактаб
таълими бўлими Матбуот хизмати.