51-мактабнинг веб-сайтига
хуш келибсиз!

Yangiliklar

                                           

Фанлар олимпиадасининг мактаб босқичининг ўтказилиши ҳақида.

Ўзбекистон   Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Марказининг 2009 йил 01.05.даги «Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим макталари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларини ўтказиш ва халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш  тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги  Қарори ҳамда ШХТМФМТТЭБнинг 2016 йил 31.10.даги  311-сонли буйруғи  ижросини таъминлаш   мақсадида,   мактабнинг иқтидорли ва қобилятли ўқувчиларини аниқлаш , қуллаб-қувватлаш, фан олимпиадаларини уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказиш мақсадида    4 ноябрдан бошлаб фанлар олимпиадаси мактаб боскичи утказилмокда.

Фан олимпиадаларининг 1-босқичини ўтказиш  бўйича  мактабнинг 2016 йил 31.10 йилдаги  135-сонли буйруғи  ва ташкилий қўмита таркиби  , чора-тадбирини ишлаб чиқилди, фан  олимпиадаларининг ўтказилиш бўйича  «Олимпиада бурчаги »  ташкил   этилди.Фан олимпиадаларининг 1-босқичини ўтказиш бўйича  жадвал  ишлаб чиқилди. Жадвалга  асосан  бир ўқувчига икки ва ундан ортиқ фанлардан қатнашиш имконияти  берилди.Хар  бир  фандан   алохида  фан хоналари  тайёрланиб , бирламчи хужжатлар ,  штампланган  дафтарлар,керакли жихозлар   тайёрланди.   Олимпиада     фан комиссияси аъзоларининг   вактида  келишлари  таъминланди. Фанлар олимпиадаси 15 та фандан ўтказилиб,барча фанлардан ўқувчиларнинг келиши таъминланди.


 

                            

                                     “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

 

30     октябр куни мактабда 1-Октябр –“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”  умумхалқ байрами юқори савияда ўтказилди. Мактаб ўқитувчиларни мадҳ этувчи шиорлар билан безатилди. Устоз ва мураббийларни қутлаш мақсадида «Таъзим сизга, муаллим!» шиори остида адабий композиция ўтказилади. Мактабда  кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган фахрий ўқитувчилар холидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилди. Синфлар ўртасида ушбу байрам муносабати билан деворий газеталар, иншолар танлови эълон қилинди.


 

 

 

«Фанлар олимпиадаси»

ШХТМФМТТЭБнинг 2015 йил 21.10.даги 420-сонли буйруғи  ижросини таъминлаш   мақсадида,   мактабнинг иқтидорли ва қобилятли  ўқувчиларини  аниқлаш , қўллаб-қувватлаш, фан олимпиадаларини уюшқоқлик ва юқори даражада ўтказиш мақсадида    2.11-6.11 кунлари  мактабда фанлар  олимпиадасининг  биринчи  боскичи  ўтказилди.

     Фан олимпиадаларининг 1-босқичини ўтказиш  бўйича   ташкилий қўмита таркиби  ва чора-тадбирини ишлаб чиқилди, фан  олимпиадаларининг ўтказилиш бўйича  «Олимпиада  бурчаги »  ташкил   этилди.Фан олимпиадаларининг 1-босқичини ўтказиш бўйича  жадвал  ишлаб чиқилди. Фанлар олимпиадаси 16 та фандан ўтказилиб,барча фанлардан ўқувчиларнинг келиши таъминланди.

        Фан  олимпиадасининг мактаб босқичида  жами  234 нафар  9-синф ўқувчилари  қатнашди. Бу  ўқувчилардан    «76-100 балл»   тўплаганлар   59 нафарни, «50-75 балл»  тўплаганлар  141 нафарни  ,  «50 баллдан  паст »  балл    тўплаганлар  34 нафарни ташкил  этди.  Катнашган 234 нафар  ўқувчилардан   1,2,3  ўринларни  эгаллаган   ўқувчилар  сони  40  нафарни   ташкил   этди.  Қуйидаги  жадвалда  фанлар  кесимида  олимпаданинг  натижаларини  кўриш мумкин:

Фанлар

Синфлар сони

Синф

Қатнашган ўқувчилар

Тупланган баллар

Ғолиб лар сони

76-100

50-75

50 дан паст

 

Она тили

3

9-синф

17

2

14

1

2

Рус тили ва адабиёти

2

9-синф

12

6

4

2

3

Давлат тили

2

9-синф

13

2

9

2

2

Рус тили (узб.синф)

3

9-синф

16

7

8

1

3

математика

4

9-синф

14

2

4

8

2

Физика

4

9-синф

16

1

11

4

1

Кимё

5

9-синф

20

1

16

3

1

Биология

4

9-синф

17

3

12

2

3

География

4

9-синф

16

3

13

 

3

Иктисод

4

9-синф

15

3

10

2

3

Тарих

5

9-синф

18

9

8

1

3

Хукук

6

9-синф

16

6

6

4

3

Чизмачилик

2

9-синф

7

3

4

-

3

Немис тили

4

9-синф

11

6

5

-

3

Инглиз тили

3

9-синф

14

3

7

4

3

информатика

4

9-синф

12

2

10

 

2

жами

 

9-синф

234

59

141

34

40

 

Фанлардан  қатнашга  ўқувчиларнинг  сонини  тахлил  қилсак   она тили, рус тили, кимё, биология, география, тарих, ҳуқуқ  фанларидан   ўртача   16-18 нафардан,  чизмачилик,  немис  тили, информатика, рус.язык фанларидан ўртача 7-10  нафардан  ўқувчилар  қатнашган. Фанлар  олимпиадаси  16 та  фандан  ўтказилган бўлсада, ҳамма  фанлардан  ҳам  ғолиблар аниқланмаган. Чунки 76  баллдан  юкори   балл   олган  ўқувчилар сони  59   нафар  бўлсада, ғолиблар  сони  40 нафарни, олимпиаданинг  шаҳар  босқичида эса  30 нафар  қатнашадиган  ўқувчиларни  ташкил  этди.  Масалан, она тили,  давлат  тили, география фанларидан   2 нафардан   ғолиблар,  кимё,  тарих, ҳуқуқ, математика, физика,  иктисод,  чизмачилик фанларидан  1   нафардан ғолиб ўқувчилар аниқланди.

 

«Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивали

16 ноябр куни шаҳримизнинг Концертлар залида «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичи ўтказилди. Фестивалнинг Е йўналишида (расм чизиш) 6-«Б» синф ўқувчиси Иноятилло Озода олий совринни қўлга киритди.

 

 

 

 

 

Рус тили ва адабиёти фан ойлиги

 

1-31 ноябрга қадар мактабда «Рус тили ва адабиёти»  фан ойлиги ўтказилди. Ушбу фан ойлиги доирасида рус тили ва адабиёти фан ўқитувчилари  томонидан қатор тадбирлар, очиқ дарслар,  тақдимотлар юқори савияда ўтказилди. Шариева А.Р. ҳамда 5-«В» синф ўқувчилари томонидан П.Ершов эртаги асосида «Конёк-горбунок»    тақдимоти барчага манзур бўлди. Шарабатдинова Р.А. ва 9-«А» синф ўқувчилари иштирокида «А.С.Пушкин ҳаётидаги муҳаббат» мавзусида адабий кеча ўтказилди. 19 асрнинг руҳияти ушбу тадбирда яққол сезилиб турган эди. Шу жумладан, Каримова З.Ш, Каримова Н.З, Худайбакова Н.Э, Хайдарова Д.У, Бердимурадова Д.И. ларнинг дарслари катта мазмун ва моҳиятга эга бўлди.

 

 

«Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси –мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзусидаги семинар-тадбир.

51-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг   23 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси –мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзусида   ўқувчилар билан 30 ноябр куни семинар-тадбир  ўтказилди. Тадбирнинг бош мавзуси  «Спорт- соғлигимиз гарови»  бўлиб, унда қуйидаги меҳмонлар таклиф қилинди. 2-карра жаҳон чемпиони Самарқанд вилояти «Ўзбек жанг санъати федерацияси»  Президенти Юсупов  Х.Р,  Самарқанд вилояти Акробатика Терма жамоа бош мураббийси Джураев Х.У, Кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони Махмудов Ғ.А, ВЕУН ва ХП нозири, капитан З.Абдусаидова. Ўқувчилар   ўзларининг қизиқтирган саволларига спорт усталаридан жавоблар ва маслаҳатлар олдилар. Мактабимизнинг  ёш спортчилари ўзларининг чиқишлари билан мактабимиз меҳмонларини хушнуд этдилар. Ушбу тадбир ОАВ орқали ҳам намойиш этилди.

 

 

«Қувноқ қоида-2015» мусобақаси

«Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги»  доирасида мактабимизда  1-2 декабр кунлари 5-6-7 синфлар ўртасида «Қувноқ қоида-2015»  мусобақаси  ўтказилди. Ўқувчилар йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўзаро беллашдилар.  Ҳайъат аъзолари ушбу синфларни қуйидагича баҳолади:

5-синфлар

1-ўрин -5 А синф жамоаси

2-ўрин- 5- Е синф жамоаси

3-ўрин- 5- Г синф жамоаси

 

 

 

 

6-синфлар

1-ўрин -6- Б синф жамоаси

2-ўрин- 6- А синф жамоаси

3-ўрин- 6- Г синф жамоаси

7-синфлар

1-ўрин -7 Е синф жамоаси

2-ўрин- 7- Г синф жамоаси

3-ўрин- 7- Б синф жамоаси

 

 

 

 

8 декабр-  Конституция куни

 

Мактабда "Конституциямиз- ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати" шиори остида ҳуқуқий маданият ойлигини эълон қилинди. Ўқувчилар ўртасида «Мен огоҳлик фарзандиман» мавзусида турли кўрик-танловлар эълон қилинди. Мактаб кутубхонасида «Конституциямиз-23 ёшда» мавзусида бурчак ташкил қилинди. 7 декабр куни мактабимизнинг фаоллар залида   9-Г синф ўқувчилари томонидан «Конституция-бахтимиз пойдевори»  мавзусида очиқ  тарбиявий соат ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳиятини кенг очиб бериш мақсадида қуйидаги босқичлар  намойиш  этилди. 

1. Ватанни мадҳ этиш

2. Мустақиллик-буюк имкониятлар мамлакати

3. "Конституция -ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

4. Конституцияга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш.

 

 

 

«Халқлар дўстлиги»  фестивали

 

12 декабр куни 8-синфлар ўртасида анъанавий  «Халқлар дўстлиги» фестивали  юқори савияда ўтказилди. Арманистон, Испания, Франция, Ўзбекистон, Тожикистон давлатлари  маданияти  ўқувчилар томонидан маромига етказилиб, намойиш этдилар. Делегация вакилларига номинациялар берилди.  Миллий урф-одатлари, таомлар, рақслар ва қўшиқлар бу фестивални катта байрамга айлантирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16 декабр куни 3-синфлар ўртасида анъанавий  «Халқлар дўстлиги» фестивали  ўтказилди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Молдавич, Россия, Тожикистон, Германия, Туркия, Корея делегация вакиллари ушбу фестивал меҳмони бўлишди. Ўқувчилар ушбу халқларнинг урф- одатлари  маданияти  катта маҳорат билан очиб беришди.  Делегация вакилларига номинациялар берилди.

 

 

 

 

 

«Эртаклар-яхшиликка етаклар»

19 декабр куни мактабда 4-синфлар кесимида «Эртаклар-яхшиликка етаклар» викторинаси ўтказилди. Жамолар қуйидаги номлар билан ўз чиқишларини намойиш этдилар.

4-А синф жамоаси- Цветик семицветик

4-Б синф жамоаси- Волшебные сказки

4-В синф жамоаси -Добрые сказочники

4-Г синф жамоаси -Эртаклар-яхшиликка етаклар

4-Д синф жамоаси-Мўжизалар макони

4-Е синф жамоаси – Сирли эртаклар

  Эртакка мос либослар, шеър ва қўшиқлар, кроссворд, савол-жавоблар викторина ўзгача шукуҳ бағишлади. Синф жамоалари эсталик совғалар ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.   Янги йил руҳида безатилган фаоллари зали барчага қатнашувчиларга қувонч бахш этди.

 

 


Жорий  йилнинг 1 апрелидан 30 апрелигақадармактабда «Тасвирийсанъатвачизмачиликфанойлиги» дебэълонқилинди.  Ойликмуносабатибилан 51-мактабда қатортадбирларваочиқдарсларўтказилди. Жумладан, 5 апрелкуни 5-6 синфўкувчиларибиланбуюкрассомларижодибилантанишишмақсадида «Чорсу» галереясига экскурсия уюштирилди.

14 апрелкуни 13-мактабда ўтказилган «Ёш  архитектор»  кўрик–танловига 8-синф ўқувчисиҳамда «Соғлом она ва бола йили»габағишлабўтказилганкўрик-танловига 6-синф ўқувчиларифаолиштирокэтишди. ТасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчисиНаргизаИлхомжановнараҳбарлигида 5-7 синфларкесимида «менингсевимлиэртакқаҳрамоним», «Ўлкамтабиати», «Соғлом она ва бола» мавзуларида викторина ваочиқдарсларюқорисавиядаташкилэтилди.

28  апрелкунимактабимиздашаҳартасвирийсанъатвачизмачиликфанлариўқитувчилариучун семинар ўтказилди. Семинарни ШХТМФМТТЭБ   Н.Норовакиришсўзибиланочибберди. Семинарда «Маҳоратдарслари» ни ташкилэтишмақсадида 24-мактабининг  тасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчисиБегматова Ф, 7-мактабининг тасвирийсанъатвачзмачиликфаниўқитувчисиКасимова Н, 33-мактабининг тасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчисиАвакян И, 20-мактабининг тасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчиси     Ахмедов М, 9-мактабининг тасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчисиНарзиев  О, 51-мактабининг тасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчисиРасулеваН.ларочиқдарсларўтиббердилар. Семинар сўнгидамактабимизтасвирийсанъатвачизмачиликфаниўқитувчисиРасулева  Н.И. «Санъатбилимдонлари» мавзусида тренинг машғулотиниўтказиди. 

«Тарихфаниўкитувчиларисеминари»

7 апрелкунимактабимиздашаҳартарихфаниўқитувчилариучун семинар ўтказилди. Семинар соҳибқирон  Амир Темуртаваллудининг680 йиллигигабағишланганбўлиб, ўқитувчиларимизМимет Л.М, Султанова Ш, Самибаева Ш.Ш, Норбоева З.А, Дониёрова С.З, ОчиловаЛ.А.лартомониданбир-бириданқизиқарлиочиқдарсларватадбирларнинавмойишэтдилар. семинардаСамарқандликшоираГавҳар Ганиева, вилоятАхборот ресурс марказираҳбариМухаммадиев Юсуф, ШХТМФМТТЭБ  методисти  Буранова Раъноҳамдашаҳартарихфаниўқитувчилариқатнашдилар.

«Чет тили фаниўқитувчиларисеминари»

29 апрелкунимактабимиздашаҳар чет тили ўқитувчилариучун семинар ўтказилди. Семинарни ШХТМФМТТЭБ методисти Рахманова Наргизакиришсўзибиланочибберди. Сўнгмактабимизнемисваинглиз тили фанлариўқитувчилари  Турсунова Г, ТиллаеваЗ.Тиллаева М, Рахимова С, Латипова З, Казарян А, лартомониданочиқдарслар, синфданташқаритадбирларўтказилди. ЎқитувчиларимизГ.Алимова, В.АндрюшинаҳамдаМ.Рахмановараҳбарлигида  «Миллатларўзародўстлашганда»  мавзусидасинфданташқаритадбируюшқоқликбиланўтказилди. 

«Ҳуқуқбилимдонлари»  кўрик-танлови

ШХТМФМТТЭБнингжориййил  17 мартдаги 47-сонли буйруғиасосидамактабимизнинг «Фемида» жамоаси «Ҳуқуқбилимдонлари»  кўрик-танловинингшаҳарбосқичидафаолиштирокэтиб,  фахрли 1-ўринни қулгакиритдилар. Ушбу танловнинг республика босқичи 28 апрелкуни 29-мактбада ўтказилди. Ундажамоамизиштирочиларифаолиштирокэтишди.

«Ёшқутқарувчилар»

ФевралойидаСиёб педагогика  коллежидабўлибўтган  «Ёшқутқарувчилар» мусобақасинингшаҳарбосқичидамактабимизжамоасифахрли 1-ўринни эгаллади. 8 нафариштирокчиюқоригачиқиш, дарёданўтиш, эстафета, савол-жавоб, биринчитиббийёрдамкабишартларданўтиб, мусобақанингвилоятбосқичигайўлланманиқулгакиритдилар.

30 апрелкунимусобақанингвилоятбосқичиСамарқандқишлоқхўжалигиколлежидабўлибўтди. «Ёшқутқарувчилар» жамоасииштирокчилариўзларигатопширилгантўсиқларниаълодаражадабажариб, фахрли 1-ўринни эгалладилар.  «Бирлашсак-бизкаттакучмиз» шиориостидажамоа «Энгяхшишиор»  номинациясиғолибибўлди. Жамоамизиштирокчиларимусобақанинг республика босқичидаиштирокэтишҳуқуқиниқўлгакиритдилар.   



«Билимлар беллашуви»




51-умумий ўрта таълим мактабида буюк мутафаккир шоирлар Алишер Навоий ҳамда З.М.Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан «Аждодларни ёд этиб» шиори остида  тадбир  ўтказилди.




Мактабда ўқувчи-ёшларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш мақсадида ҳар йили мунтазам равишда 3-4 синфлар ўртасида  «Қувноқ қоида-2016» мусобақаси ўтказилиб келади.

Жорий йилнинг 2 феврал куни  4-синфлар кесимида ўтказилган мусобақада қуйидаги синфлар ғолибликни қўлга киритдилар:

1-ўрин- 4-А.Б синфлар

2-ўрин- 4-Д.Г синфлар

3-ўрин-4-В синф

3 феврал куни «Қувноқ қоида-2016» мусобақаси 3-синфлар кесимида ўтказилди. Унда қуйидаги синфлар ғолибликни қўлга киритдилар:

1-ўрин- 3-Б синф

2-ўрин- 3-А синф

3-ўрин-3-В, З- синфлар

Мусобақа барча иштирокчиларга катта таассурот қолдирди.



51-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг   23 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси –мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» мавзусида   ўқувчилар билан



Барча янгиликлар: 30