51-мактабнинг веб-сайтига
хуш келибсиз!

Мактаб тариҳи

Самарқанд шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 

немис тилини чуқур ўрганишга  ихтисослаштирилган

51-сонли давлат умумтаълим мактаби тарихи хакида

М А Ъ Л У М О Т

       

         51- сонли ихтисослаштирилган  давлат умумий рта таълим мактаби 1965 йилда ташкил этилган. 2001 йилдан буён мактабда немис тили чуқур ўргатилади.

    2008 йилда Давлат тест маркази томонидан  мактабнинг моддий техник базаси, педагогик кадрлар билан таъминланганлиги ва таълим фаолияти самарадорлиги комплекс хатловдан ўтказилди.  Хатлов натижаларига кўра, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2008 йил 30.12.даги 167-Қ сонли қарори билан мактабга ихтисослаштирилган давлат умумий рта таълим мақоми берилди.

          Бугунги кунда  мактабда 53 та синф бўлиб, уларда 1872  нафар ўқувчи тарбия олади. Таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Мактабда ўз мутахассислиги бўйича дарс берувчи педагоглар билан тўлиқ таъминланган. Ўқитувчилар сони 89 нафар бўлиб, улардан  85 нафари олий ва 4 нафари ўрта махсус маълумотлидир. Тоифалар бўйича олий тоифалилар 4 нафар,                   15 нафари 1 ва 24 нафари 2 тоифали, 37 нафари мутахассисдир. Ўқитувчилардан 2 нафари «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонига сазовор бўлган. Ўқитувчиларнинг 20 нафари 51-мактаб битирувчиларидир.

2001 йилдан буён мактаб Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси  ва ZFA  ташкилоти билан якин хамкорликда иш олиб боради. Германия элчихонаси томонидан мактабда немис тили маркази ташкил этилиб, у керакли адабиётлар ва техник жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

          Германиялик меҳмонларнинг кўпчилиги бизнинг мактабимизда бўлишган. Бремен шаҳри ҳокимлиги томонидан мактаб спорт зали томини таъмирлаш учун ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

2001 йилдан хозиргача мактабда Германиялик мутахассислар ўқувчиларга немис тилидан дарс бериб келишди.    

2001-2015  йиллар давомида 15 нафар  маҳаллий немис тили ўқитувчилари Германияда ўз малакаларини ошириб қайтишди.

Германиянинг ZfA   ташкилоти билан  ҳамкорлик доирасида ўқувчилар  немис тилини мукаммал билиш ҳуқуқини берадиган «Шпрахдиплом»  олиш учун тайёрлаб борилади.

Ҳозиргача 18 нафар битирувчимиз ана шу диплом соҳиби бўлишди. 2011 йилда мактабимиз битирувчиси Мкртичян Тереза Германиянинг олий ўқув юртларидан бирида бепул таълим олиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ҳозирги кунда Германияда таълим олмоқда.    Мактаб ўқувчиларидан 8 нафари Германия элчихонаси томонидан ўтказилган  “Энг яхши иншолар” танловида қатнашиб ғолиб сифатида  1 ой муддатда Германияда бўлиб қайтишган.

Ҳар йили ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадалари ва билимлар беллашувида мактабимиз ўқувчилари немис тилидан ғолибликни қўлдан бермай келяпти.

Мактаб битирувчиларининг купчилиги  Самарканд давлат чет тиллар институтида  таълим олишади.  

          ВХТБнинг буйругига асосан мактабимиз немис тили ўқитувчилари учун таянч мактаб бўлиб ҳисобланади. Йил давомида ўқитувчилар учун таълим сифатини ошириш, янги педагогик технологияларни таълим жараёнига жорий  этиш борасида семинарлар ўтказилиб борилади.

          Мактабда асосий эътибор давлат таълим стандартлари асосида ўқувчиларга билим бериш, таълим ва тарбия узвийлигини таъминлаш, мактаб моддий техник базасини таъминлашга, мактаб теварак атрофини ободонлаштиришга қаратилгандир. Умуммиллий давлат дастури  асосида 2010-2011 ўқув йилида физика, кимё, биология, ўғил болалар меҳнат  фан хоналари тўлиқ керакли асбоб ва  анжомлар билан таъминланди.    Мактабда 3 та ксерокс аппарати,  22 та компьютер,  4 та кодоскоп, 5 та проектор, замонавий овоз кучайтириш ускуналари, 4 та рангли телевизор, 2 та ДВД, магнитофон, видеомагнитофон мавжуд. 2011 йилда мактабимизга компьютер синф хонаси берилди.    Мактаб раҳбарлари томонидан улардан дарсларда  унумли фойдаланиш назоратга олинди.

       2012 йилда алоҳида қозонхона қурилиб, ишга туширилди.   Мактаб ички назорат режасига асосан ҳар ойда ва хар чоракда ўқувчилар билимининг  ДТС талабларига мослигини ўрганиш юзасидан  мониторинг олиб борилди. Ўқув йили давомида барча ўқувчилар фанлар кесимида мониторинг жараёни билан тўлиқ қамраб олинди.      

     Ўтказилган ҳар  бир ички мониторинг натижалари директор ҳузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишида, услубий кенгашда ва пед.кенгашда муҳокама этилди. Ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қўшимча дарслар ташкил этилди. 

      Мактабда кадрлар салоҳиятини кўтариш, касб-маҳоратини оширишга доимий эътибор қаратилади.

2013-2014 ўқув йили давомида  «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик –танловининг шаҳар  босқичида  мактаб ўқитувчиларидан немис тили ўқитувчиси – Чинниқулова Г, бошланғич синф ўқитувчиси – Фазоирова Д.К, она тили ўқитувчиси Очилова Л.А., ўзбек тили ўқитувчиси Хакимова Н.А., тасвирий санъат ўқитувчиси Расулева Н.И., ҳуқуқ фани ўкитувчиси Самибаева Ш.Ш., жисмоний тарбия ўқитувчиси Сидиқова Д.С.,рус тили ўқитувчиси Бердимурадова Д.Э.лар фаол иштирок  этдилар. Шулардан Расулева Н.И.,Самибаева Ш.Ш.,Сидиқова Д.С.,Чинқулова Г. шаҳарда фахрли 1- ўринни эгалладилар. «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик –танловининг вилоят босқичида жисмоний тарбия ўқитувчиси Сидиқова Д.С., немис тили ўқитувчиси – Чинниқулова Г.лар фахрли  1-ўринни, ҳуқуқ фани ўкитувчиси Самибаева Ш.Ш. 2-ўринни эгалладилар.Немис тили ўкитувчиси -Чинниқулова Гулмехра «Йилнинг энг яхши фан китувчиси» крик-танловининг Республика босқичида фаол иштирок этди.

2015-2016 ўқув йили давомида «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик –танловининг шахар боскичида Узаков Ф.З., Раджабов Ш.Р, Темирова Ф.А., Очилова Л.А.лар фаол катнашди ва фахрли уринларни эгаллашди.

          Ўзбекистон Республикаси Меҳнат аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлгининг ва вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ДТМларнинг 2005 йил 30.12.даги 106,43 ва 01-356-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида» ги Низомга мувофиқ 2012 йилда  25 нафар педагог ходим малака тоифаси учун аттестациядан ўтди. Аттестация натижаларига кўра 7 нафар педагог 2 тоифадан 1 тоифага кўтарилди, 8 нафари 2 тоифада қолдирилди, 2 нафари 1 тоифасини тасдиқлади. 5 нафари мутахассисдан 2 тоифасини кўтарилди.  

 2010-2011 ўқув йил  25 ноябрдан  5 декабргача фанлар бўйича Республика олимпиадасининг 1-босқичи ўтказилди. Фанлар бўйича Республика  олимпиадасининг 1-босқичини одилона ўтказиш, назорат қилиш, ўқувчилар  билимини синаш, уларнинг ўрганилаётган  фанларга бўлган қизиқишларини кўчайтириш, иқтидорли ва қобилятли ўқувчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлашга катта эътибор  берилди.  Фанлар олимпиадасида мактаб бўйича жами 495 нафар ўқувчи қатнашиб,  улардан 232 нафари 76 балдан юқори балл тўплади  Фан олимпиадасининг   шаҳар босқичида қатнашган  ўқувчилардан 5 нафари фахрли ўринларни эгаллаб, фан олимпиадасининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Булар, 9-В синф ўқувчиси Абдушукуров Сухроб  география фанидан ўқитувчиси  А.Эргашева, 9-В синф ўқувчиси Хабибулаева Фарангиз Давлат ҳуқуқ асослари фанидан ўқитувчиси Ш.Самибаева, 9-В синф ўқувчиси Ёдгоров Шерзод математика  фанидан ўқитувчиси Д.Рахмонбердиева, 9-А синф ўқувчилари Горвиц Гера, Терехина Александра   немис тили фанидан ўқитувчиси Е.Губарь.

 Вилоят олимпиадасида  Абдушукуров Сухроб ва Хабибуллаева Фарангиз фахрли 1-ўринни.  Горвиц Гера 2-ўринни эгаллади.

        Билимлар беллашувининг шаҳар босқичида 11 нафар ўқувчимиз фахрли ўринларни эгаллашди. Беллашувнинг вилоят босқичида 7 нафар ўқувчи иштирок этди. Вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган 7-синф ўқувчиси Сундеев Виктор  немис тилидан, 7-А синф ўқувчиси Саидова Тамила рус тилидан, 8-синф ўқувчиси Амбарцумян Каринэ немис тилидан беллашувнинг республика босқичида  қатнашиб, юқори натижаларни кўрсатишди. Шулардан Сундеев Виктор республикада 2-ўринни эгаллади.  Бу ўқувчилар ҳалқ таълими Вазирлиги томонидан таъсис этилган совға Тошкент вилоятидаги «Қуёшли» оромгоҳда дам олишни қўлга киритди.

2013-2014 укув йили давомида фан олимпиадасининг шахар боскичидаУмруллаев Лутфулло-1 урин биология фанидан,Умарова Хиромон-2 урин биолигия фанидан, Саидова Тамилла-2 урин тарих фанидан,Тогаев Жамшед-3урин  хукук фанидан, Сундеев Виктор-1 урин-немис тили фанидан, Кудратов Шохрух- тугридан-тугри вилоят боскичида иштирок этдилар ва совринли уринларни кулга киритдилар.

2014-2015 укув йилида фан олимпиадасининг шахар боскичида Маматкулов А-немис тили фанидан (тугридан-тугри вилоят боскичида); Маматкулова С-1 урин, немис тили фанидан; Абдурахманова Ф-2 урин, немис тили фанидан; Тоиров Исмоил-2 урин инглиз тилидан фаоли иштирок этдилар. Фан олимпиадасининг  вилоят боскичида Абдурахмонова Ф-1урин, немис тили фанидан; Маматкулова С-немис тили фанидан 3 уринни эгалладилар.

2015-2016 укув йили давомида хам укувчиларимиз фан олимпиадаларнинг шахар боскичида иштирок этиб, куйидаги натижаларни кулга киритдилар: Ёдгорова Нозанин-немис тили фанидан 1 урин, Муродов Азиз-немис тили фанидан 2 урин, Ислямов Ремзи-немис тили фанидан 3 урин, Расулов Дилшод-чизмачилик фанидан 1 урин, Зокирова Мухаррам-хукук фанидан 1 урин, Иноятилло Амина-география фнидан 3 урин.

“Билимлар беллашувининг 2015-2016 укув йилидаги ютукларимиз куйидагича:

Шахарда 15 нафар укувчиларимиз фахрли уринларни эгаллашди ва             7 нафари вилоят боскичига йулланма олишди. Хамидова Малика-рус тилидан 1 уринни, Чориева Диёра-рус тилидан (узбек синфларида)                                      1 уринни,Иноятилло Озода немис тилидан 2 урин, Ахроркулова Амина- немис тилидан -1 урин, Расулова Хилола- немис тилидан 1 уринни эгаллаб, Республика боскичига йулланма олди.

          Мактабда ўқувчиларни бўш вақтини ташкил этиш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни танлашга алоҳида эътибор берилади. Мактабимиз ўқувчилари ҳар бир танловнинг мактаб, шаҳар, вилоят, республика  босқичларида фаол қатнашадилар. Жумладан, «Умид нихоллари-2014» спорт мусобакасининг Волейбол (угил) тури буйича мактаб жамоаси 3уринни эгалладилар ва “Фахрий ёрлик” билан такдирланишди. “Солик билимдонлари-болаларга ” курик-танловининг вилоят боскичида солик мавзусининг суратлардаги тасвири (1-4 синфлар учун)номинацияси буйича фахрли 1-уринни эгалладилар.

2014-2015 укув йили давомида “Ёш автоназоратчилар” стол мусобакасининг вилоят боскичида фаол иштирок этиб, 2 даражали диплом билан такдирландилар.

“Солик билимдонлари-болаларга” курик-танловининг расм йуналиши буйича 4-“А” синф укувчиси Солиева Диана фаоли иштирок этиб, шахар, вилоят боскичларида-1 урин,  Республика боскичида 2-уринни эгаллади.

“Умид нихоллари-2014” спорт мусобакасида мактабимиз укувчилари фаол иштирок этишди ва куйидаги натижаларни кулга киритишди.“Енгил атлетика-3 урин”, “Футбол-2 урин”, “Бадиий гимнастика-1урин”, “Волейбол (угиллар)-3 урин,” “Волейбол- (кизлар)-1 урин”

2015-2016 укув йилида “Ёш куткарувчи-2016” мусабакасининг шахар, вилоят боскичларида мактабимизнинг “Ёш куткарувчилар” жамоаси фахрли 1-уринни эгаллашди хамда Республика боскичида фаол иштирок этиб “Энг хамжихат жамоа” номинацияси билан такдирландилар ва эсдалик совгалари билан такдирландилар.