51-мактабнинг веб-сайтига
хуш келибсиз!

Иқтисослаштирилган синф


Самарқанд шаҳар ХТМФМТТЭБга қарашли 51-ихтисослаштирилган

Давлат умумий ўрта таълим мактабининг

БУЙРУҒИ

 

«Ихтисослаштирилган

2 синфга ўқувчиларни

қабул қилиш тўғрисида»

             Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг 2012 йил 1 февралдаги  “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2321-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

 

БУЮРАМАН: 

  1. Барча 1-синфни битираётган ўқувчиларни ота-оналари ўртасида ушбу Низом талаблари ўрганиб чиқилсин.
  2.  Ихтисослаштирилган 2-синф учун ҳужжатлар 1 июн-31 июл кунлари қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.
  3. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан икки ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида еълон берилсин.
  4. Ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун қуйидагилардан иборат   комиссия тасдиқлансин:
  • Каримова З.Ш.  – комиссия раиси;
  • Хайдарова Н. – ШХТМФМТТЕ бўлими вакили, комиссия аъзоси
  • Алаева М.Р.       – директор ўринбосари, комиссия аъзоси
  • Сурова О.В. – бошланғич синф ўқитувчиси, комиссия аъзоси
  • Исхакова М.М . – немис тили ўқитувчиси, комиссия аъзоси
  • Рустамова Н.Д.   – бошланғич синф ўқитувчиси, комиссия аъзоси
  • Мухтарова  Ш.Ш. – мактаб психологи, комиссия аъзоси
  1. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
    • мактаб директори З.Ш.Каримова номига ариза;
    • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
    • 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
    • 3х4 ҳажмдаги  6 та  фотосурат;
    • яшаш жойидаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органидан маълумотнома;
    • психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириш ҳақида тасдиқланган тавсифнома (синф раҳбари томонидан).
  2. Танловлар 5-20 август кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
  3. Ушбу  буйруқ  ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

51-ИДУМ директори:                       З.Ш.Каримова

 

              Сам.шаҳар, 

             2016 йил 5 май

            59-сон